"Интер" Лукакуни трансфер қилиш ҳақида ўйламоқда
06 июл 2023 10:45
Янгиликлар
"Интер" Лукакуни трансфер қилиш ҳақида ўйламоқда
"Интер" спорт директори Пьеро Осилио ўтган мавсумда "Челси"дан ижарага олинган ҳужумчи Ромелу Лукаку билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Лукаку уни бу ерга қайтаришни хоҳлашимизни билади. Биз ечим топишга ҳаракат қиляпмиз.
У ҳозир "Челси"да, алоқада бўлиб турибмиз – бизга уни ижарага олиш мумкин эмаслигини айтишди. Биз тўлиқ ўтиш имкониятларини ўрганмоқдамиз, кейинроқ буни ушбу трансфер ойнасида амалга ошириш мумкинлигини кўрамиз", – деди Осилио.
Аввалроқ Лукаку "Ал Ҳилол"нинг 50 миллионлик таклифини рад этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар