“Интер” Конте қўл остидаги дастлабки 50 та ўйиндан 32 тасида ғалаба қозонди. Фақат 2 мураббий Антониодан яхшироқ старт олган

Aslanov Jasurbek
17 дек 2020
“Интер” А Cерия 12-турида “Наполи”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Бу “Интер” устози Антонио Конте учун жамоа бошқарувидаги дастлабки 50 та ўйинда қўлга киритилган 32-ғалаба бўлди. Бу борада миланликлар билан фақат икки мураббий яхшироқ стартни амалга оширган. Алдо Оливьери ва Жозе Моуринью “Интер” билан дастлабки 50 та ўйинда 34 тадан ғалабга эришган.

“Интер” А Cериянинг навбатдаги турида “Специя”га қарши майдонга тушади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta