"Интер" Италия терма жамоаси ҳимоячисини ижарага олди

Alisher
29 авг 2019
Италия терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Кристиано Бираги фаолиятини "Интер"да давом эттиради.

"Нерадзуррилар" футболчини "Фиорентина"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишди.

Бир кун олдин "Интер"нинг бразилиялик ҳимоячиси Энрике Далберт "фиалкалар" сафига ўтган эди.

26 ёшли Браги ўтган мавсум "Фиорентина" билан А Серияда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" тез орада МЮ вингери Алексис Санчесни ҳам ижарага олади.


AlisherМуаллиф
Манба: /twitter.com/Inter_en