

Гарчи кам ўйин амалиётига эга бўлаётган бўлса-да, "нерадзурри"лар спорт директори Пьеро Аузилио ушбу футболчининг қўйиб юборилишига рухсат берилмаганини айтди.
"Робин Госенс сотилмайди. У январь ойида ҳеч қаерга кетмайди. Унга инвестиция киритганмиз ва лойиҳамизнинг бир қисми бўлиб қолади", - деди Аузилио.
Ушбу мавсумда 28 ёшли хавбек бир ўйинда ўртача 19 дақиқадан ҳаракат қилмоқда.



