

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, Милан клуби 28 ёшли аргентиналикка 6 миллион евролик маош+бонуслар ва 4 йиллик битим таклиф қилган.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи "Интер"дан 8 млн евро маош, шунингдек бонуслар сўрамоқда.
Шу билан бирга, музокаралар кўтаринки руҳда давом этмоқда ва томонлар бир неча кундан сўнг яна учрашишади.
Дибала ўтган мавсум "Ювентус" таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 6та ассист қайд этди.



