"Интер" Дармианни харид қилиш ҳуқуқи билан "Парма"дан ижарага олди

Alisher
5 окт 2020
"Парма" ҳимоячиси Маттео Дармиан клубини ўзгартирди.

"Интер" унинг трансферини эълон қилди. Миланликлар футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишди. 

Битимнинг деталлари ошкор этилмаяпти.

"Парма" ўтган ёзда Дармианни "Манчестер Юнайтед"дан харид қилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: inter.it