"Интер" чемпионлигига оид қизиқарли маълумотлар
23 апр 2024 02:18
Янгиликлар
"Интер" чемпионлигига оид қизиқарли маълумотлар
33 турда "Интер" "Милан"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионат ғолибига айланди.
|
Милан Фикайо Томори - 80' |
Серия А . 33-тур 23/04/2024, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Интер М Франческо Ачерби - 18', Маркус Тюрам - 49' |
Стадион: San Siro, 75554 томошабин
Бош ҳакам: Andrea Colombo
Ушбу чемпионлик муносабати билан "Интер"нинг ғалабасига оид турли қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.
- "Интер" "Милан"ни дербиларда кетма-кет 6 марта мағлуб этди (голлар бўйича 14:2) ва ўзаро тўқнашувлардаги рекордини такрорлади
- Симоне Инзаги фаолиятида биринчи марта А Серия чемпиони бўлди. Бу 48 ёшли мутахассиснинг 9-соврини.
- "Интер" 20 марта Италия чемпионига айланди. Бундай совринлар "Ювентус"да 36 та, "Милан"да 19та.
- Симоне Инзаги "Интер" билан соврин 6-совринини ютди ва клуб тарихида энг кўп соврин қўлга киритган мураббийлар рейтингида учинчи ўринга чиқиб олди (Хеленио Эррера 7та, Роберто Манчини 7та).
- "Интер" А Серияни иккинчи марта муддатидан 5 та тур аввал ғолиби бўлди. Бунгча ҳеч қайси клуб бу ишни иккинчи марта такрорламаган. 5та тур аввал чемпион бўлганлар: "Торино" (1947/48), "Фиорентина" (1955/56), "Ювентус" (2018/19), "Наполи" (2022/23), "Интер" (2006/07, 2023/24).
- Стефано Пиоли Милан дербилари тарихида энг кўп мағлуб бўлган (барча турнирларда 10 та мағлубият) мураббийга айланди. У кетма-кет 6та Милан дербиларини омадсиз якунлаган илк мутахассис бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар