"Интер" "Челси" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
24 апр 2020
"Челси" форварди Оливье Жиру фаолиятини "Интер"да давом эттиради.

33 ёшли франциялик футболчи "нерадзуррилар" билан музокараларни бошлади ва ўйинчи катта эҳтимол билан эркин агент мақомида миланликлар сафига ўтади.

Айни дамда томонлар Жирунинг шахсий шартнома шартлари бўйича келишишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" форвардига шунингдек "Лацио", "Лион", "Бордо" ва MLS клублари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport