"Интер" "Барселона"га қарши ўйин олдидан нохуш серияга тушиб қолди

Mirjalol Normatov
2 окт 2022
"Интер" бугун ўз майдонида "Рома"га имкониятни бой берди.

Симоне Инзаги бошқарувидаги жамоа кетма-кет икки марта лигада мағлубият қабул қилиб олди. Ўтган турда миланликлар 1:3 ҳисобида "Удинезе"га имкониятни бой берганди.

"Интер" сўнгги 6 ўйинининг 4тасида мағлуб бўлди: "Милан" 2:3, "Бавария" 0:2, "Удинезе" 1:3, "Рома" 1:2. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 4 октябрь куни ЕЧЛ доирасида "Барселона"га қарши бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia