"Интер" Бареллани қўйиб юбормоқчи эмас

Mirjalol Normatov
22 фев 2021
"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоадан кетмайди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, миланликлар раҳбарияти Барелла борасидаги таклифларни ўйлаб ҳам кўрмайди. У узоқ вақт "Интер" шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

24 ёшли футболчи жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланади. У ушбу мавсум "Интер" таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 9 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal