

29 ёшли колумбиялик футболчи билан "нерадзуррилар" шартнома имзолашмоқчи. "Интер" трансферни ёзги трансфер ойнасида амалга оширмоқчи.
Муриэлнинг бергамоликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Ўйинчининг нархи 25-30 миллион еврони ташкил этади.
Ҳужумчи жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 7та ассист қайд этди.



