"Интер" "Арсенал" футболчиси учун 34 млн. фунт бермоқчи, "тўпчилар" 50 млн. фунт талаб қилишмоқда

Aslanov Jasurbek
17 июл 2023
"Интер" "Арсенал" ҳужумчиси Фоларин Балогунни сотиб олмоқчи.

Олдинроқ, "нераззурилар" "Арсенал" футболчисини асосий трансфер мақсад сифатида кўришаётганди.

Милан клуби ҳужумчи вакиллари билан музокара ўтказмоқда. Улар "Арсенал"га 34 млн. фунтлик таклиф юборишни режалаштиришяпти. Лондонликлар эса форвард учун 50 млн. фунт талаб қилишяпти.

Балогун сўнгги мавсумни "Реймс" сафида ижарада ўтказди. У Лига 1 доирасида 37та учрашувда майдонга тушиб, 21та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic