

22 ёшли футболчи фаолиятини «Монако»да давом эттиради. Франция жамоаси ҳужумчи учун «Арсенал»га 45 миллион евро тўлайди. Футболчининг ўзи эса бугун тиббий кўрикдан ўтади.
Балогун ўтган мавсум ижара асосида «Реймс»да ўйнади. У жамоа сафида 39 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



