"Интер" апрелда Шкриньяр билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда

Alisher
12 мар 2022
"Интер" ҳимоячи Милан Шкриньяр билан шартномани узайтирмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб 27 ёшли словакиялик футболчига бонусларсиз йилига 4,5 миллион евролик шартнома билан 2026 йилга қадар шартномани таклиф қилишга тайёр.

Томонлар апрель ойида келишувни узайтиришни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Шкриньяр 2021/22 йилги мавсум "Интер" таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira