"Интер" Алексис Санчесни қишда текинга қўйиб юборишга тайёр

Alisher
21 сен 2021
"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес клубдан кетишга яқин.

Миланликлар раҳбарияти футболчини январда текинга қўйиб юборишга тайёр.

"Интер" ўйинчининг доимий жароҳатидан норози. Клуб шунингдек маошлар миқдорини туширмоқчи, чилилик йилига етти миллион евро олади, бу ҳам миланликларга ёқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Санчес "Интер"га 2020 йилда "Манчестер Юнайтед"дан эркин агент мақомида ўтганди.

У жорий мавсум 1та ўйинда майдонга тушиб, майдонда 23 дақиқа ҳаракат қилди.




AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport