Инглиз клубидаги футболчилар ва мураббий жамоа аъзоси учун сочини калга олдиришди

Eldor Akmurzayev
18 янв 2023
“Бристол Роверс” ўзига хос ажойиб акцияни ўтказишди.

Футболчилар ва бош мураббий Жойи Бартон жамоа аъзоси Ник Андертонни қўллаб-қувватлаш мақсадида сочини калга олдиришди ва шу орқали маълум миқдорда маблағ йиғишди.

Андертонга суяк саратонининг кам учрайдиган шакли ташхиси қўйилган. Йиғилган пуллар уни даволашга ишлатилади.

“Бристол Роверс” Англия 1-Лигасида (учинчи дивизион) 9-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Official_BRFC