Инглиз футболи учун рекорд сумма: "Челси" Кайседони сотиб олмоқда
14 авг 2023 12:12
Янгиликлар
Инглиз футболи учун рекорд сумма: "Челси" Кайседони сотиб олмоқда
Ушбу трансфер инглиз футболи учун рекорд бўлади. "Аристократлар" эквадорлик ярим ҳимоячи билан 2031 йилгача мўлжалланган (яна бир йилга узайтириш имконияти билан) шартнома имзолайди. "Челси" футболчи учун 115 млн фунт тўлайди ва "Брайтон" футболчининг кейинги сотувидан фоизга эга бўлади.
Ушбу трансфер инглиз футболи тарихидаги рекорд келишув бўлади. Аввалги рекорд июль ойида Деклан Райснинг "Вест Хэм"дан "Арсенал"га кўчиб ўтиши бўлганди.
Бунгача "Ливерпуль" Кайседони сотиб олиш учун асосий даъвогар сифатида қаралаётганди ва Юрген Клопп "Ливерпул"нинг ушбу трансферини тасдиқлашга ҳам улгурганди. Бироқ якунда "аристократлар" "Брайтон" футболчисини илиб кетяпти.
Кайседо 2022/23 йилги мавсумда "Брайтон" сафида барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар