Инфантино Ла Лига ва АПЛга мурожаат қилди

Aslanov Jasurbek
25 авг 2021
ФИФА президенти Жанни Инфантино Испания Ла Лигаси ва Англия Премьер-лигасидан футболчиларни терма жамоаларнинг бўлажак ўйинларида иштирок этишига рухсат сўради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Премьер-лига клубларда ўйнаётган 60 нафар футболчи мамлакатлари Буюк Британиянинг "қизил рўйхати"га киритилган терма жамоалар жойлашган ҳудудга қўйиб юборилмаслигини билдирганди. Кўп ўтмай, Испания Ла Лигаси ўз футболчиларини қўйиб юбормасликка қарор қилган тақдирда, ўз клубларини ҳуқуқий ҳимоялашга ваъда берди.

Инфантинонинг баёноти қуйидагича:

"Футболчиларнинг ФИФА кунларидаги учрашувларида иштирок этиши — бу алоҳида аҳамиятга эга ҳолат. Барча клублар ва лигалар бирдамлик кўрсатишларини ва жаҳон футболи учун тўғри ва адолатли бўлишларини истардим. Кўплаб жаҳон даражасидаги футболчилар Испания Ла Лигаси ва Англия Премьер-лигасида тўп суради. Умид қиламизки, ушбу лигалар бутун дунё бўйлаб рақобатдош спорт яхлитлигини сақлаш ва ҳимоя қилиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fifa.com