Иньеста Бразилия ва Испаниянинг ЖЧ-2022'даги имкониятларини баҳолади

Aziz Tukhtamuradov
29 сен 2022
Испаниялик собиқ футболчи Андрес Иньеста Бразилияни Қатарда ўтказиладиган ЖЧ фаворитлари қаторига киритди.

"Бразилия доимо ғалаба учун даъвогарлардан бири бўлади. Футбол оламида ЖЧ ғолиблиги учун даъвогарлар саналганида, хеч ким Бразилияни ёддан чиқариб қўймайди. Ишонаманки, улар ҳам яхшилаб курашишади.

Испания? Менга терма жамоа жуда ёқади. Луис Энрике бошчилигидаги мураббийлар штабидан тортиб, бутун терма жамоагача. Жамоада яхши ёш футболчилар, шунингдек Бускетс, Альба каби тажрибали ўйинчилар бор. Жаҳон чемпионати қийин мусобақа, ҳар қандай майда кўринган детал балансни ўзгартириб юбориши мумкин. Аммо ушбу жамоада ғалабага курашиш учун етарли бўлган барча нарса бор", - деди Иньеста. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Globoesporte