Инчеон-2014. Воронина олтин, Юлия Тарасова бронза медаль соҳибаси!

Narzulla Saydullayev
29 сен 2014
Инчеон шаҳрида ўтказилаётган 17-Осиё ўйинларида спортнинг энг нафис тури – енгил атлетикачилар медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.
Ҳозиргина етти кураш баҳслари якунига кўра, ҳамюртимиз Екатерина Воронина 5912 очко билан олтин медални қўлга киритди.

Бу терма жамоамизнинг тўртинчи олтин медали бўлди. Ушбу йўналишда қатнашган яна бир ҳамюртимиз Юлия Тарасова (5482) бронза медалини қўлга киритди. Хитойлик Куинг Линг Ванг (5856) кумуш медали билан тақдирланди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com