Иммобиле кетма-кет учинчи мавсум А Серияда 20+ гол урмоқда

Mirjalol Normatov
6 мар 2022
"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле А Сериянинг 28-турида "Кальяри" дарвозасини ишғол қилди.

Бу унинг учун мавсумдаги 20-гол бўлди. Шу орқали италиялик форвард кетма-кет учинчи мавсум давомида чемпионатда 20+ гол урмоқда.

Ўтган мавсумда у 20та гол урганди, 2019/2020 йилги мавсумда эса 36 гол киритган форвард, 2018/2019 йилги мавсумда 15, 2017/2018 йилларда 29 ва 2016/2017 мавсумда 23 гол урган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal