UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  1 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  37 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

Имкониятимиз қандай? Янгиликлар

Имкониятимиз қандай?

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Терма жамоамиз ўрин олган гуруҳ шундайки, унда ўйин тарафлама яққол етакчи йўқ.

Нариги гуруҳда Австралия ва Япония бошқалардан устунроқ. Эрон ва Кореяга қарши охирги йилларда ўйнаб кўрдик, уларнинг савияси айни пайтда биздан бир калла устун эмас. Улар билан тенгма-тенг ва устун ўйнай олишимизни ҳам кўрсатдик. Шу сабабли гуруҳимизни деярли тенг кучли жамоалардан иборат деб айтиш мумкин. Австралияга узоқ парвоз ҳам катта қийинчилик туғдириши мумкин эди. Ҳар ҳолда, Эрон ва Австралияга етиб олиш ўртасида катта фарқ бор.

Тақвим биз учун қулай келди. Дастлабки 4 ўйиндан учтасини уйда ўйнашимиз ва барибир энг хавфли рақиб сифатида гавдаланаётган корейслар билан 5-турга келиб учрашишимиз анча яхши. Саралаш баҳсларида бирламчи вазифа сифатида уйда имкон қадар кўпроқ очко йиғишни айтишимиз мумкин. Тажрибали жамоалар биринчи ўринда шунга ҳаракат қилишади. Баҳслар бошланадиган сентябрь ойида деярли барча футболчиларимиз яхши ҳолатда бўлишади. Октябрда ҳам шундай ҳолатни кузатамиз. Сурия, Эрон ва Хитой билан ўз майдонимиздаги беллашувлар катта аҳамиятга эга бўлади.

Егор Кримец 1-турда Сурияга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бунинг охирги саватдаги жамоа билан уйдаги учрашувга тўғри келгани ҳам омадимиз. Бу сурияликларни етарли баҳоламаслик эмас, шунчаки бошқалар билан ўйин ундан ҳам қийинроқ кечиши турган гап.

Эрон ва Корея қитъамиз футболида етакчилардан деб баҳолаб келинмоқда. Қатар ва Хитой эса футболга катта пул сарфламоқда. Сурияда ҳозир нотинчлик, аммо уларда чемпионат ўйинлари тўхтатилмаган, қолаверса терма жамоага ҳомийлик қилаётганлар кўп. Жозе Моуриньони бош мураббийликка таклиф этишганининг ўзи терма жамоа имкониятини кўрсатиб турибди.

Рақибларни муносиб баҳолаш лозим, аммо ҳозир биз ҳам вазифани адо этишга қодир ҳолатдамиз. Бу ёғига яхшироқ ўйнаш ва дастлабки учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритиш даркор. Бирор ишни омадли бошлаш унинг давомига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бизнингча, бу сафар имкониятимиз анча яхши. Футболчиларнинг ўзи ҳам масъулиятни англашмоқда. Шу каби жиҳатлар бизга ёрдам беришига ишончимиз комил.


Беҳзод Назаров

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика