UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  0 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  0 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  7 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  6 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  34 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  72 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  19

Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Фақатгина бир нарса дея оламан. Бундай дурангларда худди мағлуб бўлгандек ҳиссиёт уйғотади. Бугун биз жанг олиб бордик. Ўйин сўнгига қадар бардош бера олмадик, афсуски. Йигитларнинг қилган меҳнати ва иштиёқига ачиндим. Рақибимиз кучли ва мусобақа жадвалининг етакчи ўринларида бормоқда. Биз иккинчи даврада бир жамоа сифатида яхши шаклланганимизни исботлай олдик", - дейди Илёс Зейтуллаев.


- Иккинчи даврада жамоангиз жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Бугунги учрашувда ҳам кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсатилди. Бугунги учрашувга баҳо бериб ўтсангиз?

- Биринчи навбатда рақиб жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтмоқчиман. "Сўғдиёна" ажойиб мураббийга эга. "Сўғдиёна" ҳимояга чуқурроқ ётиб, қанот ҳимоячиларини анча баландга чиқаради. Зотеев каби тажрибали ўйинчилар буни ажойиб тарзда уддалашмоқда. Шу сабабли, бизнинг ҳимоя чизиғимиз бугун 10-15 метр масофа ортга юришга мажбур бўлди. Шу сабабли, айрим бир зоналарда камчилик бўлиб қолади, лекин бу жиҳатдан унумли фойдаланишимиз керак. Таркибимиздаги футболчилар бўш зоналардан яхши фойдалана олишади. Биз сўнгги вақтларда ўзимизнинг кучли томонларимизни янада яхшилашга интилмоқдамиз. Замонавий футболдаги "мода"га тақлид қилишдан фойда йўқ. Мусобақа жадвали ва футболчиларимизнинг характеристикаси бизни бунга мажбур қилмоқда. Барча йигитлар яхши ўйнашмоқда ва мен улардан розиман.

- Бугун футболчиларингизнинг ўйинига 10 баллик тизимдан неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Мен мураббий бўлганим сабабли, бош мураббий сифатида баҳолай оламан. Мен уларга 7-7,5 балл берган бўлардим. Курашувчанлик ва иштиёқ мени хурсанд қилмоқда. Ўйин сифати ва тактикани ҳар доим яхшилаш керак, лекин шунга қарамай мен футболчиларимдан кўнглим тўлди.

- Луис Каччори иккинчи давра аввалида гол ура олмаётганди, бироқ сўнгги учта учрашувда ҳужумчи майдонни голсиз тарк этмаяпти. Унинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Бу жамоадаги соғлом муҳит кўрсаткичи деган бўлардим. Луис учта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва гол уряпти. Демак, биз захирадаги футболчиларга ишонч билдирсак бўлади. Мен ҳам футболчи бўлганман ва айта оламанки, захирадан ўйинга қўшилиш осон эмас. Руҳий жиҳатдан ҳам. Эътибор берсангиз, футболчилар голларни жуда эмоционал нишонлашмоқда. Бу бутун жамоадаги аҳиллик белгиси. Биз ҳали ҳеч нимага эришмадик. Олдинда қийин учрашувлар кўп. Ўзимизни хотиржам тутишимиз керак. Лигада қолиш учун максимал ҳаракат қиламиз ва ушбу вазифани бажармаганимизга қадар бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

- "Бунёдкор" бугун ҳам ютқазмади ва "Локомотив" билан бўлган фарқ 5 очкога етди. Нима деб ўйлайсиз "қалдирғочлар"ни лигада қолиши учун очколардан ташқари яна қайси факторлар керак? Масалан, курашувчанлик руҳи ёки кучли интизом. Жамоангиздаги қайси жиҳатлар туфайли клуб лигада жон сақлаб қолиши керак?

- Ўйинлар кам қолганида, осон тўқнашувлар қолмайди. Кўпчилик, буларнинг тақвими осон дейди, лекин бундай эмас. Мен кеча "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўйинини томоша қилдим. Жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоада иштиёқ ва мотивация кучлироқ бўлади. Кимдир устимдан кулиши мумкин, аммо бизнинг тақвим жуда қийин. Чемпионатнинг сўнгги турларидаги учрашувлар энг қийини. Бундай қийин ҳолатлардан жамоавий жипслик ёрдамида чиқиб кетиш мумкин. Умид қиламанки, биз барчасини уддалай оламиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика