

"Вудворд пайшанба куни менга қўнғироқ қилиб, ҳамма нарсадан мамнунлиги ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтди. У фақат молиявий фэйр-плей масаласини муҳокама қилмоқчи. Энди маълум бўлишича, Вудворд аллақачон бошқа йўлда.
Аньелли? Мен ҳеч қачон одамларнинг бунчалик ёлғон гапирганини кўрмаганман. У билан шанба куни гаплашдим. Андреа Суперлига ҳақидаги миш-мишлар ёлғон эканини айтди. Хуллас, очкўзлик одамдаги барча хислатларни ўлдиради.
Бу ажойиб, биз орамиздаги илонларни билмасдик. Энди биламиз", — Чефериннинг сўзларини келтиради "Goal".



