Илдар Сакаев: "Про лигада камроқ хато қилган жамоа керакли натижани қўлга киритмоқда"

Narzulla Saydullayev
7 май 2021
Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илдар Сакаев фикрларини билдириб ўтди.



"Футболда гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Гол йўқ демак ғалаба ҳам йўқ. Зарба бериш учун керакли позицияга чиқиб зарба беравериш керак. Биз шундай бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. "Шўртан" ҳар бир ўйинда курашмоқда. Про лигада жамоалар даражаси деярли тенг. Ўйинлар финалдек ўтмоқда. Камроқ хато қилган керакли натижага эришмоқда.

Олдимизга максимал вазифа қўйилган. Бу дегани юқори ўринлар сари курашиш. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонсак натижа ўзи келаверади. Бугун дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Ҳужумда кўп ишлашимиз кўриниб турибди.

Яна қайтараман Про лигада кучсиз жамоа йўқ. "Шўртан" "Нефтчи"ни ўз ўзидан ютмади. Рақибнинг "Хоразм" билан ўйинини ҳам кўрдик. Футболчилари иқтидорли. Футболда олдинга интилиш керак",- дейди Сакаев.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia