

- “Динамо” – жуда яхши жамоа. Лекин биз уйдаги ўйинда 3 очкони қўлга киритишимиз лозим эди. Керак бўлмаган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Ҳимояда ишончлироқ ўйнашимиз лозим эди. 2 та зарбанинг иккаласи ҳам голга айланди. Қолаверса, яратилган қулай имкониятларда унумли фойдаланишда ҳам у қадар муваффаққиятли ўйнамадик. Гол ўтказиб юборгач бироз шошиб қолдик. Балким рақиб жамоа биздан кўра 2 кун кўпроқ дам олгани ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказгандир, - деди мутахассис.



