

"Бунёдкор" бир неча карра Ўзбекистон чемпиони. Лекин бу футбол. Керакмас голларни ўтказмаганимизда барча нарса содир бўлиши мумкин эди. Тезкор иккита гол қўйиб юбордик. Ўзимиз қийин аҳволга тушиб қолдик. Охиригача курашдик.
Суперлигада 4-ўринда бораётган клубга қарши ўйинда ўзимизни синаб кўрдик", - дейди Илдар Сакаев.
"Биринчи навбатда ғалаба учун ҳаракат қилдик, боримизни бердик. Тажриба ва омад етишмади. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Даврон Исоқов.
- "Андижон" бир текис ўйнай олмаяпти. Масалан, "Шўртан"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўяди, ёки "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнайди. Бунга сабаб нима?
- Жамоа гол ўтказса шошилади. ПРО-лига ўйинларига футболчиларни балки етарлича руҳлантира олмаётгандирман. "Бунёдкор"га қарши ортиқча руҳлантириш шарт эмас. Барқарорлик йўқлиги биринчи галда мураббийнинг айби.
- "Андижон" Суперлигага чиқа оладими?
- Вазифа ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш. Вазифа ўзгарган йўқ. Тўғри ҳозир вазият бироз оғир. Ўйлашимча олишимиз керак бўлган 5 очкони бой бердик. Барча айбни ўз бўйнимга оламан. Қайтараман вазифа ўзгармаган ва буни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз.
- "Бунёдкор"дан ижарага олинган уч нафар футболчи бугун ўйнамади...
- Ижара шартномасида рақиб "Бунёдкор" бўлса бу футболчилар ўйнамаслиги ҳақида банд бор эди. Шахсан ўзим бундай бўлмаслигини хоҳлардим.



