

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев кичик жароҳати туфайли ОЧЛ доирасидаги "Ал Иттиҳод" билан бўладиган учрашувда жамоасига ёрдам бера олмаслиги эҳтимоли юқори. Футболчида кичик жароҳат бор. Бу ҳақда бугунги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" мураббийи Андрей Микляев ҳам маълумот бериб ўтди.



