

"Менинг вақтимда ажойиб ўйинчилар жуда кўп эди. "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Челси"да. Лекин, ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ Рио Фердинанд ва Неманья Видичга қарши ўйнаш қийин эди. Улар майдонда бирга тўп тепишганда худди иккита буқа бўлишган. Улардан ўтиб бўлмасди", - деди Аршавин.

Аршавин 2009 йилдан 2013 йилгача Лондоннинг "Арсенал" клуби сафида ҳаракат қилган. Россиялик "канонирлар" учун 105 ўйинда 23та гол урган.



