Иккинчи ўйинда "Ардус" "Қайрат"га ютқазиб қўйди

Narzulla Saydullayev
19 авг 2013
Тошкентнинг «Ардус» ҳамда Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоалари ўртасида режалаштирилган икки ўртоқлик учрашувидан иккинчиси 19 август куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Дастлабки ўйинда 3:2 ҳисобида «Ардус» ғалабага эришганди.  

Иккинчи ўйинда эса қозоғистонлик футзалчилар йирик 5:2 ҳисобида зафар қучишди.

"Ардус" - "Қайрат" 2:5
Голлар
: Шухрат Тожибоев 17, 40 - Эулер 14, Серик Жуманкулов 17, Николай Пенгрин 23, Лео Сантана 35, Динчмухамед Сулаймонов 36.
«АРДУС»:
Дарвозабонлар:
Рустам Умаров, Николай Кравченко;
Ўйинчилар: Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Андрей Шлёма, Шуҳрат Тожибоев, Шаҳзод Бўриев, Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Аъзам Саидаҳмадов, Зариф Бегулов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Ирсалиев
Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia