Иккинчи лига. “Наврўз кубоги” “Бунёдкор”да қолди
05 апр 2016 15:58
Янгиликлар
Иккинчи лига. “Наврўз кубоги” “Бунёдкор”да қолди
2 апрель куни “Бунёдкор” академияси майдонида Ўзбекистон Биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси жамоалари ўртасида “Навруз кубоги-2016” мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи баҳсда “Бунёдкор А” жамоаси “РКОР-2”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари “РКОР-2” жамоаси устидан 3:1 ҳисобида устун келди ва бош совринга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2015-йилги мавсумда “Навруз кубоги”ни “Бунёдкор Б” жамоаси қўлга киритганди. Ушбу мавсум ҳам “Навруз кубоги” “Бунёдкор” академиясида қоладиган бўлди.
02.04.2016
Бунёдкор А – РКОР 2 3:1
Ҳакамлар: Наджафалиев А – 9, Клепиков Д – 9, Тиллоев Д – 9.
Назоратчи: Исмаилов М
Голлар: Иззатов С (48), Абдусаломов Ж (74) – Бунёдкор А, Ахмедов А (66-ўд, 71)
Огоҳлантириш: Жумақулов А (16), Журабоев А (82), Шарипов П (90+3) – Бунёдкор А, Ғофуров М (54), Иноятов Ш (56) – РКОР 2.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар