

Шунингдек, учрашувлар Саудия Арабистонида ўтказилиши режа қилинаётганди.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Наполи" ва "Фиорентина" Суперкубок баҳсларига бойкот эълон қилмоқчи. Клуб президентлари ушбу турнирнинг Италияда ўтказилишини исташяпти. Шу орқали улар турнирнинг хавфсиз ўтиши ва плей-офф баҳслари ўзлари учун яқинроқ жойларда бўлишини таъминлашмоқчи.
Агарда "Наполи" ва "Фиорентина" турнирда иштирок этишдан бош тортса, "Милан" ва "Аталанта" уларнинг ўрнига иштирок этишади.



