UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Ромелу Лукаку: “Роналдо ва Адриано туфайли болалигимда “Интер”га мухлис эдим”  2 00:26Ривалдо: “Хавига “Барселона”да осон бўлмайди, аммо...”  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:03"Энг тез лига". Шомуродов Дзюбага йирик ҳисобда ютқазди  14 23:42А серия баҳслари қачон давом эттирилади?  0 23:09Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 227 нафарга етди  6 23:00“Барселона” муддатидан олдин чемпионликка қарши  5 22:18МТЖнинг яқин ўтмишдаги энг ёрқин ўйинлари ТВ орқали намойиш этилади  30 22:10Ўхшаш чеҳралар рукни (4-сон)   13 21:55Агарда АПЛ клублари футболчиларига тиббий ниқоб тайёрлаб берса...  7 21:40"Ювентус" Роналдунинг ўрнига номзод топиб қўйди  9 21:21Твиттерда жанжал: Рамос vs "Аякс"  9 20:59Райола Де Лигтни бошқа жамоага олиб ўтмоқчи  4 20:45Расман: Флик "Бавария" билан шартномани узайтирди  1 20:33"Милан"га Корреа барибир керак  0

Икки бўлимда икки хил "Сити" ёхуд "Реал Мадрид" - "Ман Сити" ўйини ҳақида Янгиликлар

Икки бўлимда икки хил "Сити" ёхуд "Реал Мадрид" - "Ман Сити" ўйини ҳақида

Чемпионлар Лигаси 1/8 босқичида "Манчестер Сити" "Сантьяго Бернабеу"да меҳмон бўлди.

78. "Атлетико" - "Ливерпуль" учрашуви дастлабки 10 дақиқасида жамоалар умумий ҳисобда айнан шунча аниқ тўп оширишини бажардилар. Буни қарангки, худди шунча аниқ "пас" "Тоттенхэм" - "Лейпциг" учрашуви 10 дақиқасида ҳам қайд этилганди. Кеча бўлиб ўтган яна бир ўйинда "Лион" ва "Ювентус" шу вақт оралиғида 86та аниқ тўп оширишини амалга оширди. "Реал" ва "Ман Сити" эса - 150 та.

10 дақиқада 150та аниқ "пас" – бу шунчаки дахшат дегани, ақлбоварқилмас факт. Шу фактнинг ўзи футболчилар тўп билан қандай муомалада бўлганини, ўйин картинасини очиб беради. Муҳим жиҳати, бу рақамларни кўрган мухлис, "Ҳа, энди "Сити" тики-така қилиб ташлагандир-да" деган нотўғри ҳаёлга бориши мумкин. Ўша 150 та тўп оширишнинг 113таси "Реал Мадрид" футболчиларига тегишли ва бор йўғи 37таси меҳмонларга. 

Ўйин аввалида бутун бошли "Манчестер Сити" Рамос - Варан жуфтлигидан камроқ "пас" берди. Ўйин эса жуда ёпиқ тарзда давом этарди. Ҳар икки жамоа бир марта ҳам рақиб жарима майдони ичида туриб, тўп оширишини бажармади. Бернардунинг биринчи дақиқадаги имконияти, ўшанда ҳимоячи зарба йўлига тўсиқ бўлиб улгурганди, ягона нисбатан хавфли вазият бўлди.

Умуман олганда, "Реал"ни бундай ёпиқ ўйин қаноатлантирарди, лекин бир вақтнинг ўзида бу кўпроқ "Сити"нинг ташаббуси эди. Нафақат тактик жойлашув, балки футболчиларнинг вазифалари ҳам, жамоа илк дақиқаларда кўрсатган ўйини ҳам испанлар учун сюрприз бўлиши керак эди. Ўйин боришини биргина гап билан ифодалаш мумкин, агар сиз ўйинни кўрмаган бўлсангиз қуйидаги саволларга тўғри жавоб бера олмайсиз.


"Сити" уч нафар форвард билан ўйнадими? Жезус марказий ҳужумчи ролида ҳаракат қилдими? Де Брёйне - ярим ҳимояда? Барча саволларга жавоб – йўқ.

"Сити" учун экспериментлар тайми

Гвардиола 4-4-2 тактик схемасини шунчалик кам ишлатадики, унинг футболчилари шундай жойлашган таркиб скриншотини аукционда сотиш мумкин. Лекин кутилмаган тактик схема ҳали ҳаммаси эмасди. Де Брёйне орқароққа яқинроқ ўйнади ва шу сабабли тактикани 4-4-1-1 деб атаса, янада тўғрироқ бўлади. Марказий ҳужумчи эса Бернарду эди, лекин у ҳам "Бензема режимини" ёқиб, жамоаси тўпга эгалик қилаётганда, пастроқ тушиб ҳаракат қилди. Соддароқ қилиб айтсак, у "алдамчи тўққизлик"дек ҳаракат қилди. 

Биринчи бўлимда Жезус Карвахални ҳужумда эмас, кўпроқ ўз майдони ярмида қарши олди. Қарама-қарши қанотда Махрезга унчалик қийин бўлмади, сабаби Ферлан Менди жамоадоши Карвахаль сингари кўп ҳам ҳужумга ўтиб кетавермади, Жезус эса катта ҳажмдаги ишни бажаришига тўғри келди. Дастлабки бўлимда у тўрт бор муваффақиятли ҳимоявий ҳаракат амалга оширди.

Ҳимояланишдаги роллардан ташқари, ўша ҳимояланишдаги ҳаракатлар борасида ҳам аниқ вазифалар, юкламалар белгилаб берилган чоғи. Ёрқин мисол, ўйиннинг 35-дақиқасида Эдерсон juego de posición барча қонунларига зид равишда тўпни қаерга бўлса ҳам, дарвозадан узоқлаштирсам бўлди деб тепиб юборди. Ва биласизми, ҳеч нима бўлмади, уни алматириб юборишмади ва у бу ишини давом эттирди. Ҳужумнинг олдинги қисмига фақат қанот футболчилари тўп оширишини амалга оширди (Марез, Менди) ва Де Брёйне.

Overthinking – Англияда Гвардиоланинг Чемпионлар Лигаси плей-оффидаги ишини шундай номлашади. Бу таҳминан шундай таржима қилинади: керагидан кўп ўйлайди. Тунда биз шундай overthinking кўрдикки, энди уни Пеп ҳам янгилаши қийин бўлади. Ҳимояга катта эътибор берувчи "Сити" ўзини-ўзи ҳайрон қолдирди ва тўп билан кам муомалада бўлди, лекин асосийси: "Реал"ни ҳам ҳайрон қолдирди. Тўпга эгалик қилиш мезбонларга умуман ҳеч нима бермади. Ягона хавфли вазиятда Винисиус кипер қайтарган тўпни деярли бўш қолган дарвозага йўллаш кераклигини унутиб қўйди. Меҳмонларда хавфли вазиятлар кўпроқ бўлди. Уларнинг энг яхшиси Жезус ва де Брёйне комбинациясидан кейин юзага келди, аммо форвард имкониятдан унумли фойдаланмади. 

Жезуснинг ўша 21-дақиқасидаги зарбасини деталларга бўлиб ўргансак, "Сити"нинг барча режалари амалга ошганини сезамиз. Бернарду марказий форвард жойидан қанотга кетди ва ўзи билан Рамосни олиб кетди. Де Брёйне линиялар оралиғида тўпни қабул қилди ва сониялар ичида ажойиб "пас" ўйлаб топди. Жезус эса қанот ва марказий ҳимоячи ўртасига эмас, қанот футболчисининг орқасига очилди қанотдан, яъни ҳақиқий вингерлардек. 

Куртуа даврозаси олдидаги навбатдаги хавфли вазият ҳам Жезус ва Де Брёйне ижросида амалга ошди. Бразилиялик бурчак тўпидан кейин кипер йўқ бўш дарвозага зарба йўллади. Аммо зарба қовушмади ва тўп Рамос орқали рикошет бўлиб дарвоза чизиғидаги Каземирога тегди.

"Сити" шу вазиятлардан бирида, биринчи бўлиб гол урганда адолат борасида ортиқча эътирозлар бўлмасди. Аммо Гвардиоланинг режаси шу қадар эҳтиёткор эдики, унда голлар йўқлиги борасида эътироз билдириш ўринсиз эди. Уни ортиқча ҳимоявий деб ҳам бўлмайди, лекин Гвардиолага хос эмас. 


Ажобтовур иккинчи бўлим: бошқача футбол ва Де Брёйне

Иккинчи таймдаги илк хавфли вазиятни ҳам меҳмонлар яратишди. Махрез қулай вазиятга чиқиб борди ва узоқ бурчакни нишонга олди, лекин Куртуа яна жамоаси жонига оро кирди ("Реал"нинг учрашувдаги энг яхши футболчиси). Энди "Сити" буткул бошқача ҳаракат қила бошлади. Худдики, биринчи бўлим бўлмагандек. 60% тўпга эгалик қилиш, рақиб жарима майдонига яқин ҳудудга жойлашиб олиш ва кўп зарба бериш. Схема 4-4-1-1 дан  4-2-3-1га ўзгарди.

Иккинчи таймнинг дастлабки 15 дақиқасида зарбалар статистикаси 5-2 "Сити" фойдасига ва бу ўйин боришини кўрсатиб турарди. Лекин Эдерсон дарвозасига йўлланган иккинчи зарба голга айланди. Ўша вазиятда Уокер қўпол хатога йўл қўйди: аввалига у тўпни эгаллади, лекин Винисиус билан курашда, тўпни дарвозадан узоқлаштириш ўрнига, нимадир қилмоқчи бўлди ва олдириб қўйди. Винни ва Иско бир ўзи қолган Фернандиньо ҳеч нима қила олмади. Нега бир ўзи қолганди? Чунки Отаменди одатдагидек олдинга ташланган, тўпни олиб қўя олмагач, шошилмай, футбол томоша қилиб жойига қайтаётганди.

Парадокс: "Сити" биринчи бўлимда қўрқоқлиги учун мукофотланди, иккинчи бўлим аввалида жасурлиги учун жазоланди. Ҳисоб 1:0 бўлгандан кейин, "Сити" одатига кўра, ҳужумкор футбол намойиш этишдан бошқа варианти қолмаганди.

Ўйиннинг охирги ярим соатини меҳмонлар бошқаруви остида ўтди деб бўлмайди. Ҳа, улар тўпга эгалик қилишди, лекин ўйин тизгини уларнинг қўлида эмасди ва улар кетма-кет хавфли вазиятлар билан рақибни қийнаб ташлай олмаётганди. Ҳал қилувчи омил яна Де Брёйне бўлди. 

Де Брёйне – даҳо. Жавоб тўпини у йўқ жойдан "ясаб берди". Вальверде ва Каземиро қўриқлаётганига қарамай, олдинга ҳаракатлана олмасди: йўналишни Модрич қўриқлаётганди, Кевин ё майдон ташқарисига ҳаракатланиши кутилаётганди. Бироқ КДБ рақибнинг беш футболчиси ичидан шериги Жезусни пайқай олди ва унинг калласи ёрдамида тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Узр, Кевин Рамос етолмайдиган қилиб ажойиб узатмани амалга оширдики, Габи тўпга зарба бериш учун сакраши ҳам талаб қилинмади.


Пенальтини голга айлантириш учун жуда "ақлли" бўлиш шарт эмасдек. Аммо "Сити"нинг охирги антирекордларидан (охирги тўртта пенальти голга айланмаган) кейин, бу иш ҳам мушкул вазифа бўлиб қолганди. Кевин нуқтага келар экан, нафақат жамоасини олдинга олиб чиқиши ва нохуш анъанага нуқта қўйиши мумкин эди, балки ишонч билан ҳаракат қилаётган меҳмонларга руҳий зарбага сабабчи бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин у адашмади, термадаги жамоадоши Куртуа ва тўпни турли бурчакларга равона қилди.


Якуний натижа адолатлими?

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларини инобатга олиб, "Сити"нинг омади чопди десак бўларди. Пенальти белгиланган вазиятда ҳам (Карвахаль тажрибасиз футболчилардек хатога йўл қўйди), Рамоснинг қизил карточкаси эпизодида ҳам. Лекин буларнинг барчасини фақатгина омад сабаб дейиш ноўрин бўлади чамамда. Гвардиола нафақат Зиданни, балки барча-барчани ҳайрон қолдирди. Бунданда кутилмаган қарор қабул қилишнинг иложи йўқ эди бу вазиятда. Биринчи бўлимни, ҳимоявий, ўта эҳтиёткор футбол билан ўтказиб, рақибни қайсидир маънода бунга ишонтиргач, Гвардиола иккинчи бўлимда ўша эски-таниш "Сити"ни қайтарди.

"Биз яхшироқ ўйин кўрсатаётганимизда гол ўтказиб юбордик, лекин кейин "Реал" яхшироқ ўйнаётганда гол урдик. Бу футбол", — деди Пеп ўйиндан кейин. Жуда маъноли ва тўғри гап. Бу футбол ва унда натижани олдиндан айтиш мушкул иш. "Сити" ўзи учун жуда қулай вазият ярата олди, лекин барчаси "Эттихад"да ҳал бўлади.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+8   
27 фев 16:56:09
Sarvarbek Abbosov
bu Gvardiola maktabi shunaqa Apldayam köp kuzatganman lekin Realgayam gap yö zör öynadi Ramosga qizil manimça bu holatta sariq bersayam bolardi çunkiy liverpool bn finalda kankret qizil berilishi kerak edi bu gal sariq bn qizil örtasidge foul edi lekin javob uçrashuvi etihadda bölishini va 2ta gol urishini va Ramos öynamasligini inobatga ose Realga qiyinro boladi özi bu yil Man City Chemp ni yutsa zör bölardi ilohim yutsin
+5   
27 фев 17:24:33
Xaqiqat rost gapiradi
Real Madrid_30 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hakam o‘yinni buzib qo‘ydi...
Sity buzdib tashladi oyinniyam realniyam ramosniyam
+5   
27 фев 16:56:53
SpeciaL One
City mezbonlardan "ход" kutdi, Pep 45 minutda tushundiki bu avvalgi Realmas! 2-Taymda kerakli o'yin va natija... Agar City o'zi xato qilmasa gol ham urolmasdi Real. Adolatli natija, Shaharliklarga omad keyingi boshqichda (APL muxlisi)
+3   
27 фев 17:34:32
Akhmedjan Bakhtiyorovich Boboev
Real Madrid_30 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hakam o‘yinni buzib qo‘ydi...
nima jinnimisan
o'zi o'yinni ko'rdingmi
hakam o'yinni buzdi deysan qayerda buzdi
penalti berilgan vaziyatdami ????
penalti 200% bor edi
Ramosga qizil bergandami
u ham deyarli 1 ga 1 chiqayotganda yiqitdi agar yiqitmasa shot 1-3 bo'lardi
xo'sh menga biror gaping bormi?
+3   
27 фев 17:16:36
O'zbekchasiga
Real mehmonda,city uyda kuchli o'ynashidan keb chiqsa javob o'yini yonadi.
+3   
27 фев 17:07:19
Liverpool RESPECT
Man Sity bu yil ChLda chatoq koʻrinyapti lekin, bir oyogʻi singan Boykadek)))
+3   
27 фев 17:04:26
Xaqiqat rost gapiradi
Men kutgan payt keldi. Muhammad saloxga ataylab zarar yetkazgani uchun na shtraf berilgandi na jazo. Usha qopollik sabab battar yomon korib qolgandim ramosni. Qaytar dunyo mana, kecha arzimagan qopolligi uchun "sryazi" qizil!!!! Realni yutqizganiga emas, koproq manashu iflosni hech bolmasa bitta oyinda kormaslik meni quvontirdi
+2   
27 фев 19:12:04
SAF_Legenda
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Davron tori etti match tvdayam etti agar botta ramosga qizil bosa cityni 1 goli hisoblanmasligi keregidi didi
Okasi xattokki Ramosni õzi tushundi nima qilganini va nima uchun qizil olganini. Ramosning foli sõnggi umid edi. Shu uchun qizil berildi. Agar Ramos tegmaganda Jezus Kurtua bilan birga bir vaziyatga chiqvotganidi. Ramos keyingi õyinda õynamasligi mumkun ammo u jamoasiga imkon yaratib berdi 3 gol Realga javob õyinidan oldin katta muammo edi...
+2   
27 фев 18:29:12
Temurkhan
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Saviyezi bildirb qoymen botta sharxlovci haqida gap ketvoti
Saniyam, osha alkash rus sharxlovchilaringnixam saviyalaringa tupurganman. Futbolni ozingni onging bilan tushunishni organ u unday dedi, bu bunday dedi demasdan. Osha Ramos Jesusni yiqitgan paytda 100% qizil kartochkalik fol edi. Bu yerda Ramos togri qaror qabul qildi osha yerda jarima maydoni tashqarisida yiqitmaganda Zidan uni enasini korsatgan bulardi.
+2   
27 фев 18:15:01
Temurkhan
Real Madrid_30 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
El classicoda ko‘ramiz shu hozirda hursand barsachilar nima qilarkin
Tushuntirib yozing Elklassikoda Barsachilar nima qilishi kerak. Shaxsan men xar yili Elklassikodan keyin nima qilgan busam bu safarxam shunday qilaman. Xosh sizni ozingiz nima qilarkansiz.
+2   
27 фев 17:45:13
Revolver
Eng qizig'i Ramos qupollik qilgan vaziyatda ko'pchilik maqtaydigan, futbolni yaxshi tushunadi degan sharhlovchisi sariq oladi deb aytdi. Aslida futboldan ozgina xabari bor har qanday odam bu vaziyatda qizil berilishini darhol anglaydi. Meni qiziqtirgan narsa "xurmatli" sharhlovchimiz futbolni yaxshi tushunmaydimi yoki "real va ranalduga bulgan muhabbati" uni adashtiradimi doim. Axir "sevgini ko'zi ko'r" deyishadiyu???????
+2   
27 фев 17:22:22
Rakuten
Maqolaga gap yo'q. Mazza qilib o'qidim.
+2   
27 фев 17:06:10
Rashford.90
Endi Siti uyinchilarini ruhiyati juda kutarilgan,Etihatda Realga oson bulmaydi.
+2   
27 фев 17:00:21
Islombek Abdaliyev
Bu yerda Zidan aybni o'z bo'yniga osa bo'laveradi Bale kerak emas edi Vinisius borligida real yaxshiroq o'ynayotgan edi
+2   
27 фев 16:56:55
Spain chempion
Kechagi super o‘yin uchun ikkala jamoaga ham rahmat, kuchlisi keyingi bosqichga chiqsin, City favoritdek, lekin raqib Real
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг