Икарди: "Худди ҳамма "Интер"га қаршидек таассурот уйғонмоқда"
04 ноя 2016 08:34
Янгиликлар
Икарди: "Худди ҳамма "Интер"га қаршидек таассурот уйғонмоқда"
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди Европа лигаси учрашувлари доирасида "Саутгемптон"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Ҳеч нарса дея олмайман. Бу учрашувда режаларимиз амалга ошмади. Биз биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик, аммо кейин рақиб гол урди. Нега "Интер" доимо гол ўтказиб юборишини тушунмайман. Худди ҳамма сенга қаршидек таассурот уйғонмоқда.
Шундай ҳам бўлди, гол йўқ жойдан урилди ва биз мағлубиятга учрадик. Агар нимани ўзгартириш кераклигини билганимизда, албатта буни бажарар эдик, чунки яхши ўйнашни истаймиз. "Интер" гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашади" - дейди Икарди.
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар