Икарди ПСЖдан кетиши борасидаги хабарларни рад қилди

Mirjalol Normatov
7 июн 2022
ПСЖ форварди Мауро Икарди Париж клубидан кетиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга жавоб берди.

"Клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Бу ердаги фаолиятим журналистлар қилаётган ваҳимачалик эмас. ПСЖда қоламан", - деди футболчи.

Ўтган мавсумда 29 ёшли форвард барча турнирларда 30 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia