UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  0 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  3 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  1 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  236 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16

Игорь Штимац: "Фозил ўзини ёмон ҳис қилгани учун алмаштирдим" Янгиликлар

Игорь Штимац: "Фозил ўзини ёмон ҳис қилгани учун алмаштирдим"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун иккала жамоа кўпроқ гол уриши мумкин эди. Биринчи ўйинда ҳам "Локо" ўзини яхши кўрсата олганди, улар дарвоза ёнига келганида нима қилишни биздан яхшироқ билишар экан. Биринчи бўлимни биз назорат қилдик дея оламан, фақат сўнгги пасни беришда хатоликларга йўл қўйдик. "Локомотив"нинг голидан сўнг биз кўпроқ ҳужумга ўтдик, аммо Халатбори йўқлиги билинди, - дейди Игорь Штимац.

- Фозил Мусаевнинг алмаштирилишига нима сабаб бўлди?

- У ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Шифокорларга ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Шу боис Фозилни алмаштирдим.

- Бугунги мағлубиятдан сўнг "Сепахон"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Жуда кам. Аммо ҳали имкониятимиз бор. Икки ўйинда ғалаба қозонишимиз лозим. Умид қиламизки "Локо" "Ал Наср"га қарши ўйинларда очко ололмайди. Шунда гуруҳдан чиқишимиз мумкин. Аммо унга қадар бизни "Истиқлол"га қарши ўйин кутиб турибди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика