UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Игорь Шквирин: "Ҳамма нарса ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганига боғлиқ" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Ҳамма нарса ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганига боғлиқ"

Теглар :  Игорь Шквирин
"Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин "Футбол Экспресс" газетаси берган интервьюсида Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртасидаги бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирган.


- Тўғрисини айтаман, башорат қилишни ёқтирмайман. Қолаверса, футболда олдиндан нима бўлишини айтиш қийин. Албатта, Жанубий Кореяда жамоамизни жиддий баҳс кутиб турибди. Ўйин ҳар иккала терма жамоа учун ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири саналади. Улар ҳар қандай турнирларда доим фаворит сифатида тилга олинишади. Лекин футболда ютиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ ва ҳар қандай рақиб билан ўйнаса бўлади. Ҳамма нарса ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганига боғлиқ.

Умид қиламанки,  терма жамоамиз Жанубий Кореядан ижобий натижа билан қайтади. Терма жамоамизга мухлислик қилган ҳолда қўллаб-қувватлаймиз ҳамда омад тилаймиз.

Агар Жанубий Кореядан очко олиб қайтсак, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятларимиз янада ошади. Аммо олдинда иккинчи давра баҳслари турибди. Шу боис барча масала келаси йили ҳал бўлади. Албатта, терма жамоамизни Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишини хоҳлаймиз. Бунинг учун жамоамизда имконият бор.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика