Игорь Сергеев - "Актобе"нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси
31 мар 2021 17:31
Янгиликлар
Игорь Сергеев - "Актобе"нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси
Клуб бир ҳафта олдин жамоанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш борасида сўровномани бошлаган эди.
Сўровномада умумий 10 нафар футболчи иштирок этди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Игорь Сергеев 201 овоз (29,3%) билан ғолиб деб топилди.
Иккинчи ўринни франциялик Тонго Думбия (184 овоз, 26,83%) қўлга киритган бўлса, учликни жамоа тарбияланувчиси Алишер Ажимов (83 овоз, 12,1%) якунлаб берди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар