

- Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Ўйинга қўйилган вазифани бажардик. Қўлга киритилган уч очкодан жуда хурсандман. "Ал Наср"га қарши муҳим учрашув ҳақида? Бизни олдинда ҳар доим муҳим ўйинлар кутиб туради. Чунки ўз олдига юқори мақсад ва вазифаларни қўядиган жамоа ҳар бир беллашувга жиддий ёндошиб, муҳим баҳсга тушгандек ҳаракат қилмоғи зарур. Шундагина керакли натижаларни қўлга киритиш мумкин. "Локо" учун ҳар бир учрашувнинг қиймати юқори.



