Игало МЮдаги илк голини урди ва уни вафот этган опасига бағишлади

Eldor Akmurzayev
28 фев 2020
Айни дақиқаларда, Европа Лигасининг 1/16 босқичидан ўрин олган МЮ ҳамда “Брюгге” ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Баҳснинг 34-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Одион Игало жамоадоши Хуан Матанинг узатмасидан кейин тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Игало ушбу голини ўтган йили оламдан кўз юмган опасига бағишлади. 

Aйтиш жоизки, 30 ёшли футболчи “қизил иблислар” сафида гол урган илк нигериялик футболчига ҳам айланди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: 433