"Ичиб олмаганмисиз?" Клопп уни ортга қайтаришмоқчи бўлишгани ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
10 окт 2019, 22:43
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Дортмунднинг "Боруссия"си бош директори Ханс-Йоахим Ватцке уни ортга қайтармоқчи бўлаётганини айтди.

"Самолётда кетаётганимда телефоним жиринглади. Бу Ватцке эди. У менга: "Юрген, ортга қайтишинг керак", деб айтди. Мен эса кулдим ва унга хазиллашмаслигини айтдим. "Ичиб олганмисиз? Ёки ухлаяпсизми? Қандай  қилиб бу ғоя миянгизга келди? Мен ҳали "Ливерпуль"да узоқ йиллар ишлайман", деб жавоб бердим. У ўшанда қанчалик жиддий гапирганини билмадим-у, нима бўлган ҳолатда ҳам мен бу ерда қолишга тайёрман", - деди Клопп.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express