Иброҳимов “Навбаҳор” қизиқиши доирасида

Aslanov Jasurbek
25 янв 2016, 14:04
“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов “Навбаҳор” қизиқиши доирасига тушди.

Жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг анчагина қисмини даволаниш билан ўтказиб юборган ярим ҳимоячи янги мавсумга “Бунёдкор” сафида тайёргарлик кўрмоқда. Шундай бўлса-да, футболчига қизиқиш билдираётган жамоалар етарлича. Иброҳимов бундан аввал “Насаф”га рад жавобини берганди. Энди “Навбаҳор” футболчини ўз сафига чорламоқда. Рашид Ғофуровни “Навбаҳор”да бош, Александр Волков ёрдамчи бўлиб иш бошлагани бунга катта омил бўлмоқда, дейиш мумкин. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia