UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  2 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  4 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  16 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Пахтакор" клубига қўшилган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимов кеча Championat.asia сайтига интервью берди.

"Халқ жамоаси ҳисобланган "Пахтакор"га ўтганимдан хурсандман. Олимпия терма жамоасидаги иштирокимизни якунлаб, янги клубимга қўшилдим. Бугун собиқ клубимиз "Олимпик"ка қарши ўйнадик ва шу орқали Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттирдик", - деди Иброҳим Ибрагимов.

- Жамоадаги муҳит қандай?

- “Пахтакор”даги муҳит аъло даражада, яхши кутиб олишди. Кўпчилик футболчилар таниш, тенгқурларим ҳам бор, акаларимиз ҳам бор. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз.

- Бош мураббий билан гаплашиб олдингизми? У сизга нималар деди?

- Бош мураббий ва раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиш, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритиш керак. Элит Осиё чемпионлар лигасида ҳам максимал иштирок этишни мақсад қилганмиз.

- Шахсий мақсадларингиз қандай?

- Бу йилги мақсадим, аввало, “Пахтакор” билан яхши натижалар кўрсатиш. Яна бир мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш. Келажакда эса Европанинг энг яхши клубларида тўп тепиш.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика