Ибрагимович: "Хайрлашмайман, шунчаки "кўришгунча" дейман, мен қайтаман"

Aslanov Jasurbek
13 май 2016
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Париж клубини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

"Сўнгги тўрт йил билан фахрланаман. Бу ерда ўтказган ҳар бир куним ёқади. ПСЖ юлдузлар клубига айланди ва бунда мен асосий роллардан бирини ўйнадим. Энди бошқа йўлни танлашнинг айни вақти. Жамоадошларимга, клубдаги барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Қалбим мухлислар билан. Улар бу ердаги биринчи кунимдан ажойиб эди. Хайрлашмайман, шунчаки "кўришгунча" дейман. Қиролдек келдим, афсонадек кетяпман, аммо қайтаман" - дейди Златан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com