Ибрагимович: “У менга “чақирув” ташлашга журъат этди"

Eldor Akmurzayev
24 сен 2020, 20:28
Аввалроқ, “Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусга чалингани ҳақда хабар бергандик. Унинг ўзи бунга изоҳ берди.

“Кеча коронавирусга топширган тестим салбий чиққанди, бугун эса – ижобий. Ҳеч қандай аломатлар йўқ эди. Коронавирус менга “чақирув” ташлашга журъат этди. Ёмон фикр”, дея твит қолдирган Златан.


Инфекция сабаб 38 ёшли ҳужумчи Европа Лигаси саралаши доирасида бўлиб ўтадиган “Будё-Глимт” (Норвегия)га қарши баҳсда қатнаша олмайди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Ibra_official