Ибрагимович ресторанга боргани ва карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилади
13 апр 2021 00:15
Янгиликлар
Ибрагимович ресторанга боргани ва карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилади
"Милан" форварди Златан Ибрагимович карантин қоидаларини бузганликда гумонланмоқда.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, футболчи дўсти Тано Симонато ҳамда "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Игнасио Абате билан биргаликда маҳаллий ресторанлардан бирида ниқобсиз, бир неча инсонлар билан ўтирган.


"Ибра ва унинг дўстлари билан ресторанда икки соатча ўтирдик ва уйга кетдик", - деб тасдиқлайди Тано Симонато.
Милан айни дамда қизил рўйхатга киритилган шаҳар. У ерда ресторанлар яна ёпилиши режалаштирилмоқда. Қоидаларни бузган Златан эса моддий жаримага тортилади.
Ушбу мавсумда 39 ёшли ҳужумчи А Сериянинг 17 ўйинида майдонга тушиб, 15 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар