

"Стефано учун мамнунман, у бунга лойиқ. Пиоли "Милан" билан шартномасини узайтирган бўлса, унда мен ҳам узайтираман. У ажойиб ишларни амалга оширмоқда", - дейди Златан.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли шведнинг Милан клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2021/22 йилги мавсумга қадар мўлжалланган.
У жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.



