

Баҳсдаги ҳисобни “россонерилар” форварди Златан Ибрагимович жарима зарбасидан кучли ва аниқ зарба берган ҳолда очди. Бу 40 ёшли ҳужумчининг миллий чемпионатларда урган юбилей 400-голига айланди.
Швед ўзининг ўзининг илк тўпини 22 йил олдин “Мальме” сафида киритганди. Златан “Милан” ва “Мальме”дан ташқари, “Ювентус”, “Интер”, “Аякс”, “Барселона”, ПСЖ, МЮ ва “Лос-Анжелес Гэлакси” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.



