Ибрагимович: "Агар атайин Коулманга зарба берганимда, у "ўчиб" қоларди"

Aslanov Jasurbek
5 дек 2016
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Эвертон"га қарши баҳсдаги (1:1) вазият ҳақида фикр билдирди.

Футболчи тўп учун курашда Шеймус Коулманнинг бошига зарба берди.

"Бу тўп учун жисмоний кураш бўлди. Шарҳловчилардан бирининг айтишича, мен Коулманнинг бошига атайин зарба берган эканман. Ишонинг, агар кимнингдир бошига зарба беришни истасам, буни қандай бажаришни биламан. Агар шундай қилсам, рақиб "ўчиб" қоларди" - дейди Ибрагимович.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN