Ибрагимов, Пардаев, Шихов, Қуттибоев, Мерзляков “Бухоро”ни тарк этиш арафасида

Aslanov Jasurbek
23 янв 2017
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Бухоро” жамоаси катта ўзгаришлар остонасида турибди.

Маълумотларга кўра, шу кунларда жамоани бир гуруҳ етакчи футболчилар тарк этади.

Улар орасида жамоанинг ўтган йилги тўпурари Азиз Ибрагимов, ҳужумчи Баҳодир Пардаев, ярим ҳимоячилар Санъат Шихов, Саламат Қуттибоев, ҳимоячи Александр Мерзляков каби етакчи футболчилар бор.


Ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмади. Лекин шундай гап-сўзлар юрибди. Воқеалар ривожини биз билан биргаликда кузатиб боринг. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia